Путин ва Зеленскийнинг Туркияда учрашиши ҳозирча мумкин эмас – Анқара

Олам

image

Россия ва Украина Президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленскийнинг Туркияда учрашиши ҳозирча мумкин эмас. Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг музокараларини ўз мамлакатида ташкил этиш таклифи ўз кучида қолмоқда, аммо бунинг учун ҳозирча ҳеч қандай шарт йўқ. Бу ҳақда бугун, 18 октябрь куни “A-Haber” телеканалида унинг расмий вакили Иброҳим Калин маълум қилди. 

“Президентимизнинг таклифи ҳамон кучда. Бироқ, унинг фикрича, Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятларида референдум ўтказиш тўғрисидаги қарордан сўнг, Путин бу истиқболга салбий қарайди, Украина томони эса, ўз навбатида, аннексия тугатилмагунча, музокаралар олиб бормаслигини айтди”, дейди Калин. 

Украинадаги можаронинг давом этиши ҳақидаги фикрни билдирган Калин, Украинада тинч йўл билан ечим топиш учун ҳаракат қилаётган ягона давлат Туркия эканини урғулади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг