Путин ва Зеленскийни “яраштириш” Рим папасига қоладиган кўринади

Олам

image

Рим папаси Франциск Ватиканда Россия Президенти Владимир Путин ва Украина Президенти Владимир Зеленский ўртасида можароларни ҳал қилиш учун музокаралар ўтказишга тайёр. Бу ҳақда бугун, 25 октябрь куни куни Бутунжаҳон кекса имонлилар иттифоқи раиси Леонид Севастьянов понтифик билан шахсий суҳбатига таяниб маълум қилди. 

Аввалроқ Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Рим папаси ва АҚШ раҳбариятини Украина бўйича музокараларга уни ҳал қилишнинг мумкин бўлган йўлларини топиш нуқтаи назаридан жалб этиш таклифини олқишлашини маълум қилганди. 

“Песковнинг муносабати Рим папаси ҳам музокарачи сифатида Россияга мос келишини аниқ кўрсатди. Баъзи ҳаракатлар, биринчи навбатда, Россия томонидан бошланиши керак. Рим папаси менга шундай воситачи бўлишга тайёрлигини тасдиқлади. Ватиканни музокаралар платформаси сифатида тақдим этишга тайёр, биринчи навбатда Путин ва Зеленский ўртасида. Давра суҳбати шаклида: Рим папаси, Путин ва Зеленский. Понтифик модератор сифатида ҳаракат қилишга тайёр. Ва Президентлар мавзуларни муҳокама қилишлари мумкин, масалан, ўт очишни тўхтатиш, армияларнинг қандайдир бўлиниши ҳақида, кейин эса кўпроқ глобал нарсаларни муҳокама қилиш мумкин”, дейди Севастянов. 

Агентлик суҳбатдошининг қўшимча қилишича, бундай музокаралардан сўнг Рим папаси конференция ўтказишни таклиф қилмоқда, унда Украина ва Россия томонларидан ташқари АҚШ ва Европа давлатлари вакиллари ҳам иштирок этади. 

“Европада хавфсизлик бўйича конференцияда ҳар ким хавфсизликнинг қандайдир янги шакли бўйича келишиб олиши керак. Ватикан ўз ҳудудида исталган форматдаги ҳар қандай конференцияни ўтказиш учун Римда етарли инфратузилмага эга”, дейди Севастянов.

Эслатиб ўтамиз, Франция Президенти Эммануэль Макрон Рим папаси Францискдан Украина инқирозининг якунини яқинлаштириш учун Россия Президенти Владимир Путин ва Патриарх Кириллга қўнғироқ қилишни сўради.


Мақола муаллифи

Теглар

Рим папаси

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made