Путин ва Зеленский уруш бошлангандан бери биринчи марта юзма-юз учрашиши мумкин
Олам
−
08 Октябрь 2022
12041Россия Президенти Владимир Путин ва Украина Президенти Владимир Зеленский ноябрь ойида Индонезияда бўлиб ўтадиган G20 саммитида қатнашиш ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда Индонезиянинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчиси Ҳусин Багис БААнинг “The National” газетасига берган интервьюсида айтди.
“Иккиси ҳам рози бўлди. Украина ва Россия ўртасидаги уруш туфайли вазият оддий эмас”, дейди элчи.
Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков G20 саммитида россиялик вакиллар иштирок этишини айтди, бироқ формат ҳали аниқланмаган.
Украина Президенти матбуот котиби Сергей Никифоров эса Украина оммавий ахборот воситаларига берган изоҳида Зеленский ноябрь ойида Индонезияда бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этишга қарор қилгани ҳақидаги маълумотни рад этди.
“Йўқ, якуний қарор ҳали қабул қилингани йўқ”, деган Никифоров.
G20 саммити 15-16 ноябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтади.
Украина Президенти Владимир Зеленский уруш даврида бир неча бор Украинадан ташқарида ўтказилган тадбирларда қатнашган, лекин ҳар доим видеоалоқа орқали иштирок этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь