Путин ва Пашинян Қорабоғ масаласини муҳокама қилди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Улар Тоғли Қорабоғ бўйича келишувларнинг бажарилишини муҳокама қилган. Бу ҳақда Кремль Mатбуот хизмати хабар берди.

“Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарларининг 2020 йил 9 ноябрда Тоғли Қорабоғ тўғрисидаги баёнот, шунингдек 2021 йил 11 январда Москвада бўлиб ўтган уч томонлама саммит давомида эришилган келишувларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди”, дейилади баёнотда.

Бундан ташқари, Арманистон Ҳукумати Матбуот хизмати Путин ва Пашинян Озарбайжон томонидан ҳарбий асирларни қайтариш масаласига ҳам тўхталиб ўтганини хабар қилди.

“Хусусан, ҳарбий асирлар, гаровга олинганлар ва ҳибсга олинган бошқа шахсларни зудлик билан қайтариш зарурлиги таъкидланди”, деб ёзган Арманистон Вазирлар Маҳкамаси.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрь ойидан Озарбайжон ва Арманистон Россия тинчликпарвар кучлари иштирокида ўзаро асирлар алмаштиришни бошлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг