Путин ва Лукашенко ваниҳоят учрашди. Улар нима ҳақида суҳбатлашди? (Видео)

Олам

image

Аввалроқ, Россия ва Беларусь Президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенконинг учрашуви Сочида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун 22 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин ва Беларусь раҳбари Александр Лукашенко ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Давлат раҳбарларининг ўзаро суҳбатида икки томонлама иқтисодий, сиёсий алоқалар, карантин вақтида Россиянинг қўшни Беларусга қилган ёрдами ҳамда “Спутник V” вакцинаси ҳақида сўз борди.

“Биз ҳар йили минтақавий бошқарув тузилмалари раҳбарлари ўртасида учрашувлар ўтказамиз. Бу жуда муҳим иш, чунки ўзаро алоқамизнинг минтақавий даражаси сезиларли ҳажмда ривожланиб бормоқда: улар бизнинг иқтисодий, инсоний алоқаларимиз”, дейди Россия Президенти.

Путиннинг таъкидлашича, Россия Беларуснинг энг йирик савдо шериги бўлиб қолмоқда.

“Мен ўзаро ҳамкорлик, стратегик шериклик, иттифоқчилик даражаси тасдиқланганини ва Россия Беларуснинг энг йирик савдо-иқтисодий шериги бўлиб қолаётганини мамнуният билан таъкидлайман. Тахминан 50 фоиз, биз энг катта инвестормиз”, дейди Путин.

Россия раҳбарининг қўшимча қилишича, Беларусь иқтисодиётига киритилган сармояларнинг умумий ҳажми 4 миллиард доллардан ошган.

Путиндан сўнг Беларусь Президенти Александр Лукашенко ҳам юқоридаги мавзулар доирасида ўз фикрларини билдирди.

Лукашенконинг сўзларига кўра, Россия ва Беларусь ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг деярли барча йўл хариталари имзолашга тайёр. Шунингдек, у Москванинг Минскка кўрсатган молиявий ёрдами ўз вақтида ва муҳим эканлигини таъкидлаган.

“Сиз шуни билишингиз керакки, биз пулни ҳавога совурмадик. Ишлаб чиқаришга сармоялар киритмоқдамиз. Россиядан жуда кўп миқдордаги хомашё ва бутловчи буюмлар сотиб оляпмиз ва бу ҳажм доимо ўсиб бормоқда. Агар биз тасдиқлаган лойиҳаларни амалга оширсак, демак Россия Федерациясидан импорт сезиларли даражада ошади”, дейди Путиннинг сўзларига жавобан Беларусь раҳбари.

Коронавирусга қарши эмлаш жараёнларини муҳокама қилиш пайтида Лукашенко Россия технологиялари асосида Беларусь дори воситасини ишлаб чиқаришини эълон қилган.

“Энг самарали вакцина – бу Россия вакцинаси. Кимдир уни қандай “тролласа” ҳам, ушбу вакцина бутун дунёда тан олинган”, дейди Беларусь Президенти.

Лукашенконинг таъкидлашича, Россиянинг кўмаги бўлмаганда, Беларусь расмийларига эмлашни ташкил қилиш қийин бўларди.

Путин “Спутник V”нинг янги партиялари жорий йилнинг февраль ва март ойларида Беларусга этказиб берилишини айтиб ўтди.

Аввалроқ, ОАВда Лукашенко ва Путин учрашувининг бош мавзуси Минскка ажратиладиган 3 млрд доллар миқдоридаги қарз пакети бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сочи Путин Лукашенко

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made