Путин ва Лукашенко февраль ойида кўришиши мумкин 

Олам 1134
image

Россия ва Беларусь Президентлари Владимир Путин ҳамда Александр Лукашенко февраль ойининг охирида Сочида учрашиши мумкин. Бу ҳақда Россия давлат идораларига асосланиб хабар берилган.

Манбага кўра, учрашувнинг аниқ санаси бўйича ҳали келишувга эришилмаган. У 22 ёки 25 февраль куни ўтказилиши мумкин. 

Таъкидланишича, томонлар Россия Федерацияси томонидан Беларусга янги кредит бериш масаласини муҳокама қилиши мумкин. 

Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков давлат  раҳбарларининг учрашувига тайёргарлик кўрилаётганини тасдиқлаган. 

Маълумот ўрнида, январь ойида Путин ва Лукашенко телефон орқали мулоқот қилган ва коронавирусга қарши кураш борасида суҳбатлашган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 30
Рейтинг: 3
t
×