Путин ва Байден бир-бирига қандай совға улашди?
Олам
−
17 Июнь 2021
11452Россия Президенти Владимир Путин Америка раҳбари Жо Байденга ёзувлар тўпламини совға қилди. Бу ҳақда Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган.
“Москва” хохлома ёзувлари тўплами”, деган Песков “Интерфакс” нашрининг тегишли саволига жавобан.
Байден эса Путинга буюртма асосида тайёрланган қуёшдан сақловчи кўзойнак ва биллур ҳайкал совға қилган.
“Президент Байден Президент Путинга Randolph USA томонидан тайёрланган авиатор кўзойнакларини совға қилди”, дея хабар берган АҚШ маъмурияти расмийси.
Унинг таъкидлашича, 1978 йилдан бери ушбу компания қирувчи учувчилар учун мўлжалланган махсус кўзойнаклар ишлаб чиқаришни бошлаган. Ўшандан бери Randolph USA АҚШ ҳарбийлари ва НАТО иттифоқчиларини “юқори сифатли ва ишончли авиаторлар” билан таъминлаб келади.
Оқ уй вакилининг таъкидлашича, АҚШ Президенти Путинга совға қилган ҳайкал Америкадаги энг обрўли сутэмизувчиларнинг улуғвор талқини бўлиб, у куч, бирлик ва барқарорлик маъноларини англатади.
Маълумот ўрнида, кеча, 16 июнь куни Байден Россия Президенти Владимир Путин билан Женевада учрашди. Музокаралар икки қисмдан иборат бўлди: тор ва кенгайтирилган таркибда. Умуман олганда, учрашув тахминан 4,5 соат давом этди. Шундан сўнг, алоҳида матбуот анжуманлари бўлиб ўтди: журналистлар билан биринчи Россия раҳбари, сўнг Америка раҳбари суҳбатлашди.
LiveБарчаси