Путин ва Аббос Ново-Огаревода музокара ўтказмоқда

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Ново-Огареводаги қароргоҳида Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос билан музокараларни бошлади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Музокараларда Россия томонидан Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Президент ёрдамчиси Юрий Ушаков, Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби Бош бошқармаси бошлиғи – Бош штаб бошлиғининг ўринбосари Игорь Костюков, Фаластин маъмуриятидаги Россия вакили Гоча Буачидзе ва Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича икки томонлама ҳукуматлараро комиссиянинг Россия қисмига раҳбарлик қилувчи Меҳнат вазири Антон Котяковга ҳам иштирок этмоқда. 

Фаластин томонидан – Фуқаролик ишлари вазири, Бош разведка хизмати раҳбари, Фаластиннинг Россия Федерациясидаги элчиси ва Президентнинг дипломатик масалалар бўйича маслаҳатчиси қатнашмоқда.

Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади, шунингдек, Фаластин-Исроил можаросининг кучайиши ва Ғазо секторидаги мисли кўрилмаган гуманитар фалокат муносабати билан Яқин Шарқдаги вазият юзасидан фикр алмашади.

Можаро асосий муҳокама мавзусига айланиши кутилмоқда. Учрашув нафақат Исроилнинг Ғазо секторида давом этаётган операцияси, балки Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хониянинг ўлими фонида ҳам ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Фаластин Маҳмуд Аббос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made