Путин ўзига ўзи қарор чиқарди. У яна узоқ муддат президентликда қолиши мумкин
Олам
−
05 Апрель 2021
10470Россия Президенти Владимир Путин ўзига яна икки муддат давлат раҳбари лавозимини эгаллаш ҳуқуқини берувчи қонунни имзолади. Тегишли ҳужжат бугун, 5 апрель куни расмий ҳуқуқий интернет-порталида эълон қилинди.
Россия Конституциясининг янгиликларидан бири – 2 мартадан ортиқ давлат раҳбари лавозимини эгаллаш бўйича чеклов амалдаги Президентга аввалги сайланган муддатларни ҳисобга олмаган ҳолда қўлланилади. Шундай қилиб, ушбу норма Путинга яна икки муддат президентлик лавозимини эгаллашга имкон беради.
Қонун Конституцияга ўзгартиришлар киритиш мақсадида ишлаб чиқилган. Унинг лойиҳаси депутатлар Павел Крашенинников, Ольга Савастьянова, шунингдек Федерация Кенгаши аъзоси Андрей Клишас томонидан Давлат Думасига киритилган.
Қонун лойиҳасида президентликка номзодлар учун қўйиладиган талаблар ҳам кўрсатилган. Шундай қилиб, ушбу лавозимга камида 35 ёшда бўлган, Россияда камида 25 йил доимий яшаган ва ҳеч қачон чет эл фуқаролиги ёки яшаш учун рухсатномасини олмаган Россия Федерацияси фуқароси даъво қилиши мумкин.
Агар Путин ушбу ҳуқуқдан фойдаланса, унинг ваколат муддати 2036 йилгача узаяди.
Маълумот ўрнида, Россияда келгуси президентлик сайловлари 2024 йилда ўтказилади. Сўнггиси эса 2018 йилда бўлган ва унда амалдаги Президент Владимир Путин 76,69 фоиз овоз билан ғолиб чиққан.
Бунгача Путин 2000, 2004 ва 2012 йилги сайловларда қатнашиб ғалаба қозонган. Бугунги қарордан сўнг, унда 2024 ва 2030 йилги Россия президентлиги учун сайловларда ўз номзодини илгари суриш имконияти пайдо бўлди.
Биргина Дмитрий Медведевнинг 2008-2012 йиллардаги раҳбарлиги ҳисобга олинмаса, Владимир Путин 1999 йилдан то ҳозирги вақтга қадар дунёдаги энг йирик давлатни бошқариб келмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь