Путин ўзи эълон қилган сулҳни ўзи бузмоқда – Украина Президенти девони

Олам

image

Москва Россия Президенти Владимир Путин Рождество  сабаб эълон қилган 36 соатлик ўт очишни тўхтатиш режмига амал қилмаяпти. Бу ҳақда Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, Москва томонидан эълон қилинган Рождество сулҳи ибтидоий беҳаё ёлғондир. 

“6 январь. Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш. Совуқ бомба бошпаналарида болалар. Херсонда ўт ўчириш бўлимига ҳужум қилинди. Бу рус “сулҳ”ининг моҳиятидир. Сукунатни тақлид қилиб, орқада ўлдиринг. Ҳеч қачон Россиянинг сўзларини жиддий қабул қилманг. Бу ҳар доим ибтидоий беадаб алдашдир”, деб ёзди Подоляк Twitter’да. 

Аввалроқ, Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игор Конашенков 6 январь Москва вақти билан соат 12:00 дан 7 январь куни соат 24:00 га қадар Украинадаги томонлар ўртасидаги барча алоқа чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режими жорий этилганини маълум қилганди. 

Шу билан бирга, у Украинани рус қўшинлари ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилганига қарамай, аҳоли пунктлари ва рус армияси позицияларини ўққа тутишда давом этишда айблади. 

“Россия қўшинлари гуруҳи бугун, 6 январь, Москва вақти билан соат 12:00 дан бошлаб ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилганига қарамай, Киев режими аҳоли пунктлари ва рус қўшинларининг позицияларини ўққа тутишда давом этди”, дейди Конашенков. 

5 январь куни Россия Президенти Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгуга 6 январь Москва вақти билан соат 12:00 дан 7 январь куни соат 00:00 га қадар “бутун алоқа чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режимини” жорий этишни буюрди. 

Россия раҳбари Украинани ҳам шундай қилишга ундаган. 

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия томонининг Рождество байрами учун сулҳ ҳақидаги баёнотини Украина армиясининг олға силжишини тўхтатиш ва Украина Қуролли кучлари позицияларига техника, ўқ-дорилар ва сафарбар қилинган ҳарбий хизматчиларни яқинлаштириш учун ниқоб деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made