Путин Ўзбекистондан аввал Беларусга борди (видео)
Олам
−
24 Май
6573Россия Президенти Владимир Путин кеча, 23 май куни тунда Беларусь пойтахти Минскка икки кунлик расмий ташриф билан келди.
Путинни Минск аэропортида Беларусь фуқароси Александр Лукашенко кутиб олди. Кремль матбуот хизматининг хабар беришича, ташриф Беларусь давлати раҳбарининг таклифига биноан амалга оширилмоқда.
Лукашенко матбуот хизматига кўра, 24 май куни давлат раҳбарларининг музокаралари Минскдаги Мустақиллик саройида аввал тор доирада, кейин эса кенгайтирилган таркибда бўлиб ўтади.
Томонлар Беларусь-Россия муносабатларининг бутун мажмуаси ҳолати ва ривожланиш истиқболлари – интеграция кун тартиби ва Иттифоқ давлати Олий Давлат кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларни амалга ошириш, сиёсий мулоқот, қўшма савдо-иқтисодий ва ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш, хавфсизликни мустаҳкамлаш, гуманитар соҳадаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.
Бундан ташқари, асосий эътибор анъанавий тарзда халқаро кун тартиби, минтақадаги вазият, юзага келаётган хавф ва таҳдидларга биргаликда жавоб беришга қаратилади.
Беларусга ташрифи Путиннинг 7 май куни янги муддатга Россия Федерацияси Президенти лавозимига киришганидан кейинги иккинчи хорижий ташрифи бўлмоқда. Президент илк давлат ташрифини Хитойга амалга оширди, 26-27 май кунлари эса Ўзбекистонга учинчи ташрифини амалга оширади.