Путин Ўзбекистон ва Қозоғистонга газ бериш ҳақида ўз фикрини билдирди (видео)
Олам
−
06 Октябрь 2023
18566Россия октябрь ойидан Ўзбекистон ва Қозоғистонга газ етказиб беришни бошлайди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин “Валдай” халқаро муҳокама клуби йиғилишида маълум қилди.
“Дўстларимиз ўсиб бораётган талаб ва иқтисодий ўсишини инобатга олиб, олдимизга ушбу масалани қўйишди. Бу борада биргаликда ишладик, техник жиҳатдан бу аллақачон амалга оширилган”, деди РФ раҳбари Владимир Путин.
Россия президентининг маълум қилишича, жорий йилнинг октябрида Ўзбекистон ва Қозоғистонга газ етказиб бериш тўлиқ бошланади. Бу кўрсаткич йилига 3 млрд. куб метрни ташкил этади ва бу бошланиши.
“Бу кичик ҳажм, аммо бу Қозоғистон иқтисодиёти учун ҳам, Ўзбекистон иқтисодиёти учун ҳам жуда муҳим. Кейин буни кўпайтиришимиз мумкин”, деди Путин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги инфратузилма 1 октябрдан бошлаб Россиядан табиий газ импорти учун тайёр ҳолга келтирилгани ҳақида хабар берган эдик.