Путин Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарорлиги Россия газига боғлиқлигини айтди

Олам

image

Россия – Ўзбекистонга углеводородларни ишончли етказиб берувчи мамлакат ҳисобланади. Россия Федерациясининг нефть ва гази Марказий Осиё республикаси иқтисодиётининг барқарор ишлашига имкон беради. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин ўзбекистонлик мавқедоши Шавкат Мирзиёев билан музокаралар якунида айтиб ўтди.

“Стратегик йўналиш – энергетика. Мамлакатимиз Ўзбекистон иқтисодиётини ишончли ва қулай шартларда углеводород ёқилғиси билан таъминлаб, бу орқали энергияни кўп талаб қилувчи тармоқлар – қишлоқ хўжалиги, шунингдек, давлат секторининг барқарор ишлашига кўмаклашмоқда”, дейди Путин.

Маълумот учун, 2023 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон "Газпром" билан йилига 2,8 миллиард кубометр – кунига 9 миллион кубометр газ сотиб олиш бўйича икки йиллик шартнома тузганди. 2023 йилнинг декабрь ойида Тошкентнинг илтимосига биноан рус компанияси газ етказиб беришни икки бараварга оширди. Газ Қозоғистон ҳудуди орқали транзит ҳолда "Марказий Осиё – Марказ" қувури орқали етказиб берилади. 2026 йилдан бошлаб Россия газининг Ўзбекистонга транзит ҳажми тўрт бараварга ошиб, йилига 11 миллиард куб метргача етиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ўтган йилга нисбатан 2,4 баробар (207,3 млн доллар)га кўпроқ табиий газ сотиб олди.

Қайд этилишича, ўсиш 2023 йил октябрь ойида бошланган Россия газининг импорти ҳисобига содир бўлган. Жумладан, 2024 йилнинг январь-март ойларидаги газ импорт қилиш кўрсаткичлари:

  • Январь – 35,6 миллион доллар;
  • Февраль – 131,1 миллион доллар;
  • Март – 193,5 миллион доллар.

Ўз навбатида, бу даврда газ экспорти 45,4 миллион долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан қиймат ҳисобида 2,5 фоизга ошган.

2024 йилнинг январь-март ойларидаги газ экспорт қилиш кўрсаткичлари:

  • Январь – 21 миллион доллар;
  • Февраль – 5,7 миллион доллар;
  • Март – 18,7 миллион доллар.

Мақола муаллифи

Теглар

газ Шавкат Мирзиёев нефть

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг