Путин украинларни мажбурий ассимиляция қилмоқчи – ISW

Олам 9745
image

Украина армиясининг ҳаракатлари Украина жанубида ҳаво зарбалари ва қуруқликдаги операцияларни ўз ичига олган кенг кўламли қарши ҳужумга тайёрлигини кўрсатади, аммо буни амалга ошириш учун вақт керак бўлади. Бу ҳақда Америка Урушни ўрганиш институтининг (ISW) кунлик ҳисоботида сўз боради.

Украина кучлари 29 август куни Днепр бўйлаб Россиянинг понтон ўтиш жойларига ҳужум қила бошлади. Мутахассисларнинг фикрича, бу Украинанинг қарши ҳужуми ҳақиқатдан бошланганидан далолат беради. Бундай ўтиш жойларини йўқ қилиш оқибатлари кўприкларни йўқ қилиш каби жиддий эмас, шунинг учун уларга қуруқликдаги фаол операциялар билан биргаликда ҳужум қилиш мантиқан тўғри бўлади.

Украина ҳарбийлари узоқ вақтдан бери Россия кучларига қарши ҳужумни бошлашдан олдин уларни таъминотдан узиб қўйишга ҳаракат қиляпти. Бу, эҳтимол, улар ҳаво ҳужумлари ва қуруқликдаги операциялардан фойдаланган ҳолда давомли ҳужумга тайёрлигини кўрсатиши мумкин. 
Экспертлар хулосасига кўра, Украинанинг қарши ҳужуми тўғри бажарилиши учун вақт талаб қилинидиган жараёндир.

Россия кучлари Украина жанубидаги позицияларини ўзгартиришда давом этмоқда. Бунга украин ҳарбийларининг давом этаётган қарши ҳужуми ва Украинанинг шарқ томон бошланадиган эҳтимолий ҳужумига тайёргарлик учун бўлиши мумкин. Хусусан, Россия кучлари Қрим ва Мелитополдан йирик ҳарбий техникаларни олиб чиқишда давом этмоқда. Шу тариқа, Украинанинг қарши ҳужуми, жанг майдонида рус қўшинларининг қайта жойлаштирилиши олиб келиши мумкин.

Ҳисоботда қайд этилишича, Россия Президенти Владимир Путин украинларнинг маданий ўзига хослигини йўқ қилиш учун Россиядаги кўчирилган украиналикларни мажбурий маданий ассимиляция қилишни режалаштирмоқда. Мутахассислар Этник ишлар бўйича федерал агентлик раҳбари Игорь Бариновнинг “мигрантлар учун мослашиш марказлари”ни яратиш зарурлиги ҳақидаги баёнотига ишора қилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 384
Рейтинг: 3
t
×