Путин украиналикларни “руслаштириш”ни тезлатишга қарор қилди

Олам

image

Энди Россия фуқаролигини олишнинг соддалаштирилган тартиби Украинанинг барча аҳолиси учун амал қилади. Бу ҳақда кеча, 10 июль куни Россия Президенти Владимир Путин имзолаган “Соддалаштирилган тартибда Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилиш учун ариза бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаларини гуманитар мақсадларда аниқлаш тўғрисида”ги қарорда белгиланган.

Тегишли фармон билан илгари, тан олинмаган Донецк Халқ Республикаси, Луганск Халқ Республикаси, Украинанинг Запорожье ва Херсон вилояти ҳудудида доимий яшовчи аҳоли соддалаштирилган тартибда Россия Федерацияси фуқаролигини олишини назарда тутган ҳужжатга ўзгартиришлар киритилди.

Янги тартибга кўра, “Украина, ДХР ва ЛХР ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар” РФ фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш учун ариза беришлари мумкин.

Эндиликда Украинанинг исталган ҳудудида яшовчи одам миграция картасига эга бўлса соддалаштирилган тартибда Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилиниши учун ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Путиннинг 2019 йилдаги фармони билан ДХР ва ЛХР резидентлари учун Россия фуқаролигини олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилганди. Жорий йилнинг май ойи охирида фармонга ўзгартиришлар киритилди, унга кўра Россия фуқаролигини соддалаштирилган шаклда қабул қилиш Украинанинг Запорожье ва Херсон вилоятлари аҳолисига ҳам татбиқ этилди.

Абдулвоҳид Ёқубов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

372

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг