Путин Украинага қарши уруш учун яна сафарбарлик эълон қилиши мумкинми?

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Россияда янги қисман сафарбарлик учун ҳеч қандай омиллар йўқлигини айтди. Бу ҳақда у бугун, 9 декабрь куни Бишкекда журналистлар билан мулоқотда маълум қилди. 

“Бугунги кунда бундай омиллар йўқ, улар кўринмайди”, дейди у сафарбарлик масаласига тўхталар экан. 

Давлат раҳбари қисман сафарбарлик доирасида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган 300 минг кишидан 150 минг нафари “махсус ҳарбий операция” зонасида, атиги 77 минг нафари жанговар қисмларда эканини эслатди.  

Бундан ташқари, Путин сафарбар қилинган қолган 150 минг киши ҳатто гуруҳда ҳам йўқлигини таъкидлади.  

“Бу йигитлар полигонларда ва ўқув марказларида. Мана, ўйлаб кўринг, шундай жанговар захира – сафарбар қилинганларнинг ярми бор”, дейди Президент ҳозирда қўшимча сафарбарлик ҳақида гап йўқлигини урғулаб. 

Шунингдек, у қисман сафарбарлик доирасида чақирилган ҳарбий хизматчиларнинг ротацияси масаласи муҳокама қилинганини, Россия Мудофаа вазирлиги ва Бош штаб бу ҳақда ўйлаётганини айтди. 

"Ғалати, биз буни ҳам муҳокама қилдик. Вазиятни, ривожланишни кўриб чиқиш керак бўлади, балки [МҲО зонасидаги] баъзи тузилмалар бошқаларга алмаштирилар. Улар ҳали ҳам жанговар ҳаракатлар иштирокчиси мақомига эга бўлади”, дейди Президент.  

Давлат раҳбари Мудофаа вазирлиги ва Бош штаб бу ҳақда ўйлаб, қарор қабул қилишини таъкидлади.

Путин “махсус ҳарбий операция” давомида армияни зарур бўлган барча нарсалар билан таъминлаш билан боғлиқ энг кескин муаммолар ҳал этилганига ишонтирди. 

“Биз Мудофаа вазирлиги билан мунтазам ишлаймиз, улар билан деярли ҳар куни бу масалаларни муҳокама қиламиз”, дейди Путин.

У муаммолар ҳақиқатан ҳам борлигини тан олди ва баъзилари ҳали ҳам сақланиб қолаётганини истисно қилмади.  

“Улар ҳажми борган сари кичрайиб бораётганига ишончим комил бўлса-да, энди улар бу сафарбарлик жараёнининг бошида бўлганидек ўткир эмас. Муаммолар тўлиқ ҳал этилмаяпти, лекин бу вақт масаласи, энг ўткирлари, менимча, аллақачон ёпилган. Тегишли соҳаларни ривожлантириш учун маълум вақт керак”,  дейди Президент.

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Президент Владимир Путинга Россияда 21 сентябрда бошланган қисман сафарбарлик якунлангани ҳақида ҳисобот берди. Шойгунинг сўзларига кўра, қисман сафарбарликка белгиланган 300 минг киши ҳарбий хизматга чақирилган, қисман сафарбарлик доирасида қўшимча вазифалар режалаштирилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин қисман сафарбарлик

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made