Путин Украинага қарши неча йил уришмоқчи эканини айтди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин хитойлик мавқедоши Си Цзиньпинга Украинага қарши уруш камида беш йил чўзилишини айтган. Бу маълумот Хитой етакчисининг Москвага ташрифидан роппа-роса 9 ой ўтиб, "сизиб чиқди". Бу ҳақда “Nikkie Asia” нашри маълум қилди.

Нашрнинг ёзишича, Путиннинг бу режаси Цзиньпиннни Россия охир оқибат ғалаба қозонишига ишонтирган бўлиши мумкин, чунки узоқ давом этган уруш охир-оқибат Москванинг фойдасига ҳал бўлиши эҳтимоли катта.

"Путин ўз сўзлари билан Хитой раҳбарига Россияга нисбатан позициясини ўзгартирмаслик ҳақида огоҳлантирмоқчи бўлган" дейди нашр.

Айни пайтда, Си Цзиньпинннинг Москвага ташрифи олдидан НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Ғарбни Россия ва Украина ўртасидаги узоқ муддатли қарама-қаршиликка тайёрланишга чақирганди, зеро Москва бутун Украина ҳудуди устидан назорат ўрнатиш ниятидан ҳалигача воз кечмаган.

“2024 йил охиригача Путин Донецк ва Луганск вилоятларини тўлиқ босиб олишга ва рус армиясини Харьков вилоятидаги Оскол дарёсига олиб чиқишга умид қилмоқда. Шундан сўнг, 2026 йилнинг охиригача, у Запорожье, Днепропетровск ва Харьков вилоятларининг аксарият қисмини, шу жумладан, уларнинг марказларини қўлга киритиб, ғарбга боришни режалаштирмоқда”, дейилади манбада.

Эслатиб ўтамиз, Путин жорий йилнинг 14 декабрь кунги матбуот анжуманида Украинада қачон тинчлик бўлади деган саволга “Мақсадларимизга эришганимизда”, дея жавоб берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Украина уриш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг