Путин Украинада Россиянинг қанча фуқароси жанг қилаётганини очиқлади

Олам

image

Украинага қарши урушда қарийб 700 минг россиялик ҳарбий хизматчи қатнашмоқда. Бу ҳақда Владимир Путин кеча, 14 июнь куни “Қаҳрамонлар вақти” дастури иштирокчилари билан учрашувда маълум қилди.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Россия Президенти жанговар зонада 617 минг ҳарбий хизматчи бўлганини айтганди. Апрель ойида Мудофаа вазирлиги йил бошидан буён 100 мингдан ортиқ киши шартнома асосида ҳарбий хизматга кирганини эълон қилди.

Украина Президенти Владимир Зеленский январь ойида Украина армияси хизматчилари 880 минг кишини ташкил этишини айтган бўлса, бир ой аввал Қуролли кучларда 600 мингга яқин одам жанг қилаётганини билдирилди.

Декабрь ойида Россия Қуролли кучларининг сони 2 209 130 кишига, шу жумладан 1 320 000 ҳарбий хизматчига кўтарилди. Мудофаа вазирлиги қуролли кучларнинг максимал қуввати 170 минг кишига оширилганини маълум қилди.

“Россия Федерацияси Қуролли кучларида ҳарбий хизматчилар сонини кўпайтириш шартнома асосида ҳарбий хизматни ўташ истагини билдирган фуқаролар ҳисобидан босқичма-босқич амалга оширилмоқда”, дейилади вазирлик баёнотида.

Ўтган йилнинг июнь ойида Путин судланган фуқароларни шартнома асосида фронтга жалб қилишни кўзда тутувчи қонунни имзолаган эди. Шартнома бўйича хизматга фақат оғир ёки ўта оғир жиноятлар, шу жумладан терроризм ва давлатга хиёнат содир этганликда айбланган шахслар қабул қилиниши мумкин эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Украина Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг