Путин Украинада тинчлик ўрнатилиши нимага боғлиқлигини айтди

Олам 19206
image
-

Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокаралар бошланиши расмий Киевнинг эришилган келишувларни бажариш истагига боғлиқ. Бу ҳақда Президент Владимир Путин Теҳронда журналистларнинг саволларига жавоб бериб айтиб ўтди, дея хабар берди ТАСС.

“Биз бугун Киев ҳукуматида бундай хоҳиш йўқлигини кўряпмиз”, деган Путин.

Путиннинг айтишича, март ойи охирида Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда Москва ва Киев “аслида келишувга эришдилар, фақат уни ишга туширишгина қолади”, бироқ Россия қўшинлари Украинанинг марказий минтақаларидан олиб чиқиб кетилгандан сўнг, Киев расмийлари келишувларни амалга оширишдан бош тортди.

РФ Президентининг сўзларига кўра, воситачилик хизматларини нафақат Туркия, балки Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳам таклиф қилган, бунинг учун Россия улардан миннатдор.

“Ҳатто бу эзгу ишга қандайдир ҳисса қўшиш истаги ҳам аллақачон қимматга тушади”, деган Путин.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 июль куни Теҳронда Россия, Туркия ва Эрон раҳбарларининг Сурияда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш бўйича уч томонлама музокаралари бўлиб ўтди.

 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 643
Рейтинг: 3
t
×