Путин Украина билан тўхтамайди – Блинкен 

Олам

image

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Россия Президенти Владимир Путиннинг Украинадан ташқарига чиқадиган тажовузкор лойиҳалари борлиги ва агар у ғалаба қозонса, мамлакат чегараларида тўхтаб қолмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда у бугун, 17 январь куни Швейцариянинг Давос шаҳрида CNBC телеканалига берган интервьюсида сўз очди

“Агар биз Путинга жавобгарликдан қочишга имкон берсак, ҳушёрлигимизни ва Украина учун қиладиган ҳамма нарсани йўқотсак, у Пандора қутисини очади.  У бу билан тўхтамайди ва дунёнинг бошқа қисмларидаги тажовузкор кучлар ундан сабоқ олади”, дейди Блинкен.

Унинг сўзларига кўра, бундай сценарий жиддий хавф-хатарларга тўла, чунки у Қўшма Штатларни Россия билан тўғридан тўғри можарога олиб келиши мумкин.

“Ўйлайманки, Путин тўлиқ куч билан Украинага қарши курашади ва кейин НАТО мамлакатлари ортидан боради. Ва, албатта, агар у НАТО давлатига ҳужум қилса, биз НАТО шартномасининг 5-моддасига мувофиқ унга ёрдам беришга мажбур бўламиз”, дейди Америка дипломатияси раҳбари. 

Блинкеннинг айтишича, АҚШ бунинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.  У Президент Жо Байден сўраган, Украинага ёрдамни ўз ичига олган 106 миллиард долларлик пакетни Конгресс томонидан маъқулланиши муҳимлигини таъкидлади.

"Бу абадий уруш эмас ва биз учун ҳам абадий харажат эмас. Ҳатто ҳозир Украинага ўнлаб бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилиш орқали ўзини ҳимоя қилишга ёрдам бераётганимизда ҳам, биз Украинани ҳарбий, иқтисодий ва демократик жиҳатдан оёққа туриши учун ҳаракат қилмоқдамиз", дейди у. 

Бироқ, Блинкен агар Украина зарур маблағни олмаса, бу ҳақиқий муаммо бўлишидан огоҳлантирди. Давлат котибининг айтишича, Украинага ёрдам бериш АҚШ ва унинг энг яқин иттифоқчиларининг умумий иши.

"Ҳозирда Россия Украинада стратегик мағлубиятга учрамоқда. Биз қарши курашни давом эттиришдан манфаатдормиз", дея таъкидлади Блинкен.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Президенти Владимир Зеленский  Россия Украинадан кейин Болтиқбўйи давлатлари, Финляндия ва Ўзбекистонга ҳужум қилмоқчи эканини айтганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Владимир Путин Украина Энтони Блинкен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг