Путин Тўқаевга берган ёрдамини эслатиб қўйди

Олам

image
КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари баёнот имзолади north_east

КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари баёнот имзолади

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг тинчликпарвар контингенти Қозоғистон ҳокимиятини экстремистлар томонидан босиб олинишидан қутқариб қолди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 16 май куни ташкилотнинг Москвада бўлиб ўтган юбилей саммитида айтиб ўтди.

“Чекланган муддатга киритилган КХШТ коллектив кучлари контингенти Қозоғистонда ҳокимиятни хориждан ҳам назорат қилинадиган экстремистлар томонидан босиб олинишининг олдини олди. У Республикадаги ички сиёсий вазиятни тезда барқарорлаштиришга ёрдам берди”, дея таъкидлаган Владимир Путин.

Унинг сўзларига кўра, КХШТ тинчликпарвар операциясининг муваффақиятли ўтиши Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг етуклиги кўрсаткичидир, шунингдек, унинг таҳдидларга қарши туришдаги реал қобилиятини намойиш этади.

“Қонли январь” воқеалари

Қозоғистонда 2022 йилнинг биринчи кунларида оммавий норозилик намойишлари бошланди — мамлакат ғарбидаги Жанаозен ва Ақтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган газ нархининг икки баробар ошишига қарши чиқди. Кейинчалик норозилик намойишлари бошқа шаҳарларга, жумладан, эски пойтахт ва Республиканинг энг йирик шаҳри Олма-отага ҳам тарқалди: у ерда талончилик бошланди, жангарилар давлат муассасаларига ҳужум қилишди, қурол-яроғларни олиб кетишди. Бунга жавобан расмийлар 19 январга қадар бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилди ва аксилтеррор операциясини бошлади. БМТ маълумотларига кўра, Қозоғистондаги намойишлар чоғида 1000 га яқин одам жароҳатланган. Мамлакат Бош прокуратураси маълумотларига кўра, тартибсизликлар натижасида 4578 киши жароҳатланган, 225 киши ҳалок бўлган, улардан 19 нафари хавфсизлик хизмати ходимлари.  

5 январь куни эрталаб Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳукуматни истеъфога чиқарди ва Хавфсизлик кенгашига ўзини раҳбар этиб тайинлади. Ўз раҳбарлигидаги Хавфсизлик кенгашининг биринчи йиғилишида Тўқаев Қозоғистондаги вазиятни давлат яхлитлигига путур етказувчи деб баҳолади ва “террорчилик таҳдидини енгишда” КХШТдан ёрдам сўраганини айтди. КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши мамлакатдаги вазиятни нормаллаштириш учун Қозоғистонга коллектив тинчликпарвар кучларни юборишга қарор қилди.  

7 январь куни Тўқаев террорчилар, жумладан, хориждан келганлар ҳам қаршилик кўрсатишда давом этаётганини айтиб, қуролини ташламаганларни йўқ қилишга ваъда берди. Бундан ташқари, Президент фуқароларнинг тинч шаклда билдирилган барча талаблари тингланганини таъкидлади. 13 январь куни КХШТ миссияси муваффақиятли якунлангани эълон қилинди. 19 январь куни Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Республикада хорижлик ҳарбий хизматчилар қолмаганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

480

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг