КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари баёнот имзолади
Олам
−
16 Май 2022
16348Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти аъзо давлатлар раҳбарлари қатор қўшма ҳужжатлар, жумладан, ташкилот Коллектив хавфсизлик кенгаши баёнотини қабул қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Учрашувда давлат раҳбарлари Коллектив хавфсизлик шартномасининг 30 йиллиги ва КХШТнинг 20 йиллиги муносабати билан ташкилот Коллектив хавфсизлик кенгашининг Баёнотини имзоладилар.
Бундан ташқари, КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг “Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Қозоғистон Республикаси ҳудудида КХШТ тинчликпарвар операцияси иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида”ги қарори ҳам имзоланди.
Учрашувда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон – ташкилотга аъзо барча олти давлат раҳбарлари иштирок этди.
Ҳужжат имзоланганининг 30 йиллиги ва уюшманинг 20 йиллигига бағишланган тадбир Кремлда бўлиб ўтди. Бу КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларининг сўнгги икки ярим йил ичида биринчи юзма-юз учрашувидир.
Камронбей Кенжаев
LiveБарчаси