Путин тугатилган Тоғли Қорабоғ ҳақидаги эски ҳақиқатни айтди

Олам

image

Тоғли Қорабоғ айнан ҳозир эмас, 2022 йилда Арманистон ушбу мақомни тан олган вақтида Озарбайжон таркибига кириб бўлган эди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Қирғизистонга ташрифи якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Қорабоғ ҳудуди Озарбайжон ҳудудига айланганига келсак, бу ҳозир содир бўлган воқеа эмас”,  деди Путин журналистларга. 

Россия етакчисининг изоҳ беришича, 2022 йилнинг ноябрь ойида Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг Прагада бўлиб ўтган йиғилишда Қорабоғ мақомини тубдан ўзгартирувчи баёнот билан чиқиши воқеалар ривожини ўзгартириб юборган.

Путиннинг таъкидлашича, аввалги йилларда барча Қорабоғ мақоми масаласи атрофида айланган.

Аввалроқ, Владимир Путин Тоғли Қорабоғдаги Россия тинчликпарвар кучлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтган эди.

“Тинчликпарвар кучларимиз Қорабоғда 2025 йилнинг ноябригача қолиши керак. Биз ҳамкорларимиз билан уларнинг келгусидаги ҳаракатларини муҳокама қиламиз”, деган эди у.

Эслатиб ўтамиз, Бишкекда Россия Президенти Владимир Путин Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан учрашди. Икки давлат раҳбари минтақавий ва хавфсизлик масалаларида ҳам сўз юритишган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Арманистон Тоғли Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг