Путин Трамп билан ҳам, Байден билан ҳам боғланмоқчи эмас

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин АҚШ Президенти Дональд Трамп истеъфога чиқишидан олдин у билан боғланишни режалаштирмаган. Бу ҳақда Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълумот берди. 

"Ҳозирча ҳеч қандай алоқалар режалаштирилмаган. Балки бўлиши мумкин, аммо ҳозирча улар Президент жадвалида қайд этилмаган", деган Песков. 

Шунингдек, Песков АҚШнинг сайланган давлат раҳбари Жо Байден ва унинг жамоаси билан боғланиш тўғрисидаги саволга ҳам жавоб берган.

"Йўқ, ҳозирча йўқ. Биласизми, уларнинг АҚШда муаммолари бор. Ҳозир улар ўзларининг ички муаммолари билан шуғулланмоқда", деган Кремль вакили. 

Маълумот ўрнида, АҚШда 2020 йил 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Президентликка асосий даъвогарлар - демократ Жо Байден ва республикачи Дональд Трамп бўлди. Халқ овози ва сайловчилар овозига кўра, сайловларда Байден ғалаба қозонди. АҚШнинг сайланган Президентининг инаугурация маросими эртага, 20 январь куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп Путин Байден

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made