Путин Тоғли Қорабоғда урушни тўхтатиш бўйича баёнот берди
Олам
−
10 Ноябрь 2020
8574Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол пашинян билан имзоланган уч томонлама қўшма баёнот юзасидан маълумот берди. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди.
Имзоланган баёнотга кўра, бугун, 10 ноябрь Москва вақти билан соат 00:00 дан бошлаб Тоғли Қорабоғдаги қарама-қаршилик нуқтасида ўт очиш ва барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди.
Озарбайжон ва Арманистон ҳозир эгаллаб турган позициясида қолади. Тоғли Қорабоғдаги қарама-қаршилик нуқтаси ва ҳудудни Арманистон билан боғловчи йўлакда Россиянинг тинчликпарвар кучлари жойлаштирилади.
Кўчилирилган шахслар ва қочоқлар Тоғли Қорабоғ ва унга ёндош ҳудудларга БМтнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги назорати остида қайтиб келади.
Томонлар ҳарбий асир, қўлга олинган бошқа шахслар ва ҳалок бўлганларнинг жасадини алмашади.
Минтақадаги барча иқтисодий ва транспорт алоқалари очилади. Транспорт алоқаси назорати Россия Чегара хизмати органлари ҳамкорлигида амалга оширилади.
Эришилган келишувлар Тоғли Қорабоғ атрофидаги инқирозни адолатли ҳал қилиш ҳамда арман-озарбайжон халқлари манфаатидан келиб чиқиб якуний ечимга келиш учун зарур шарт-шароит яратиши қайд этилган.