Путин таътилда ҳам “ядровий жамадон”ни ўзи билан олиб юрадими? Песков жавоб берди

Олам 12359
image
-

Аввалроқ, 21 март куни Россия Президенти Владимир Путин ва мамлакат Мудофаа вазири Сергей Шойгу дам олиш кунларини Сибир тайгасида ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Путин дам олишга кетганда ҳам қимматли "ядровий жамадон"ни ўзи билан олиб юрадими? Журналистлар бу саволнинг жавобини олиш учун Президентнинг Матбуот котиби Дмитрий Песковга мурожаат қилди.

У ядро қуролини бошқариш алоқа воситалари ҳар доим, ҳатто таътилда ҳам Путин билан бўлишини айтиб ўтди.

“Барча керакли алоқа воситалари, шу жумладан стратегик муҳим бўлганлари ҳам, Президент қаерда бўлишидан қатий назар, хоҳ у Россия Федерацияси ҳудудида ёки дунёнинг бошқа давлатида бўлсин доимо бирга бўлади”, дейди Песков.

Россия Мудофаа вазири Шойгуда ҳам худди шундай алоқа воситаси бормиди деб сўралганда, “Бошқача бўлиши мумкинми? Албатта бор”, дея жавоб берди Президент Матбуот котиби. 

АҚШ Президентининг сўнгги баёнотлари фонида Сибирга саёҳат қолдирилиши керакмасмиди деб сўралганда, “Кечиктириш учун ҳеч қандай сабаб йўқ эди”, деб жавоб берди у.

Эслатиб ўтамиз, Байден ABC News телеканалига берган интервьюсида Россия АҚШдаги 2016 йилги сайловларга аралашишга урингани учун Путин жавоб беришини ҳамда уни “қотил” деб билишини маълум қилганди.

Бунга жавобан Россия раҳбари Байденга соғлик тилаб, унга жонли эфирда мунозара уюштиришни таклиф қилган. Оқ уй эса Жо Байденнинг етарлича банд экани ва Владимир Путин билан гаплаша олмаслигини маълум қилди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 635
Рейтинг: 2.9
t
×