Путин сунъий интеллектнинг Президент бўлиши ва “машиналар қўзғолони” ҳақида гапирди

Олам

image

Сунъий интеллект технологияларининг ривожланиши бутун инсоният учун янги сакрашга асос бўлади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 4 декабрь куни бўлиб ўтган Artificial Intelligence Journey (AI Journey) халқаро онлайн-конференциясининг мажлисида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Унга кўра, ушбу технологиялар жамиятнинг барча соҳаларига кириб боради. “Сунъий интеллект ақл бовар қилмайдиган ютуқларга олиб келади”, дейди Россия раҳбари.

Давлат раҳбари яқин ўн йилликда ҳамма жойда сунъий интеллект технологияларини жорий қилган ҳолда Россия Федерациясида “рақамли трансформация”ни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, 2021 йилда мамлакатдаги ҳар ўнинчи тиббиёт муассасаси сунъий интеллектдан фойдаланади.

“Биз ушбу технологияларни яратиш ва уларни амалда қўллаш учун ҳам молиявий, ҳам маъмурий бўлган жиддий ресурсларни сарфлаймиз”, дейди Россия раҳбари.

У сунъий интеллект шов-шув эмаслигини таъкидлади. Россия Президенти сунъий интеллект шакли бўйича ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Сунъий интеллект – бу мода деб аталмиш шов-шув ёки эртасига йўқ бўлиб кетадиган тенденция эмас. Йўқ, бундай бўлмайди”, деди Путин.

Сунъий интеллект Президент бўлиши мумкинми?

Россия раҳбари Владимир Путин сунъий интеллект Президент бўлмаслигига умид билдирди.

“Ҳозирча, бундай бўлмайди”, деди Президент сунъий интеллект бўйича анжуманда.

Унинг таъкидлашича, мамлакатда сунъий интеллект бўйича зарур ишларни амалга ошираётган кўплаб компаниялар мавжуд.

Путин “Машиналар қўзғолони” бўйича қандай фикрда?

Россия Президенти Владимир Путин, ўз навбатида, машиналар қўзғолони хавфи ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Машиналарнинг қўзғолони бўлиши мумкинми? Улар одамларни бошқаради, деган қўрқинчли тахминлар бор, деб айтишяпти. Аммо одамлар бу машиналарни бошқаради”, деди Россия раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, бу борада маълум хатарлар мавжуд. Путин сунъий интеллект имкониятларини эҳтиёткорлик билан бошқариш инсонга боғлиқлигини таъкидлади.

“Ядро энергиясидан фойдаланиш инсонга боғлиқ бўлгани каби...”, дея тушунтирди у.

Россия давлати раҳбари ҳар қандай хавф олдида ҳушёр бўлишга ва “олдиндан ўйлаб, пухта иш қилишга” чақирди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Путин сунъий интеллект

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made