Путин Словениядан келган жосусларни яширинча мукофотлади
Олам
−
10 Декабрь
7134Россия Президенти Владимир Путин словениялик Артем ва Анна Дулцевларни яширинча “Жасорат” ордени билан тақдирлади. Дулцевларнинг мукофотланиши тўғрисидаги маълумотлар ҳеч қандай жойда ошкор этилмаган. Бироқ “Агентство” нашри Россия Ташқи разведка хизматининг “Разведчик” журналининг декабрь сонида чоп этилган материалга эътибор қаратди.
Журналда Дулцевлар билан узун интервью эълон қилинган ва улар “Россия Президентининг фармони билан “Жасорат” ордени билан тақдирлангани” айтилган. Мукофотнинг санаси ёки аниқ сабаби йўқ. Бироқ, 2024 йил 30 август куни Ясеневодаги Россия Ташқи разведка хизматининг штаб-квартирасида Сергей Наришкиннинг жуфтликка бошқа медалларни топшираётгани акс этган сурат чоп этилган.
1 август куни маҳбуслар алмашинуви доирасида Россияга қайтган Дулцевлар оиласи авваллари ўзларини Аргентина фуқаролари сифатида кўрсатиб, Россия Федерацияси учун жосуслик фаолиятини олиб боришган.
Анна ва Артем Дулцевлар 2022 йил декабрида Словенияда ҳибсга олинган. Афсонага кўра, уларнинг исмлари Людвиг Гиш ва Мария Мейер эди, уларда Аргентина фуқароларининг паспортлари бор эди.
“Разведчик” газетасида чоп этилган мақолага кўра, Дулцевлар “2012 йилдан буён алоҳида шароитларда хорижда бўлган”. Шунингдек, 2018 йилда аргентиналиклар ниқоби остида Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига яширинча ташриф буюргани айтилади.
2024 йил июль ойида Любляна суди Артем ва Анна Дулцевларни жосусликда айблаб, 1 йил 7 ойга озодликдан маҳрум қилди. “Разведчик”га берган интервьюсида Анна қамоқхонада “Словениядаги Россия Ташқи разведка хизмати вакили” уларни кўргани борганини айтган.
Дулцев фарзандлари София ва Даниил ҳам 1 август куни алмашинувнинг бир қисми бўлишди. Оила Внуковога рампадан тушаётганда, Владимир Путин испан тилида болаларга мурожаат қилиб, уларга шундай деди:
“Buenas noches!”
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15