Путин сиёсатининг маданиятдаги “меваси”: Россияда “Оскар” қўмитасининг иши тўхтатилди

Маданият-санъат

image

Россия фильмларини ҳар йили “Чет тилидаги энг яхши фильм” номинациясида Академия мукофотига номзод қилиб кўрсатувчи Россия Оскар қўмитасининг иши тўхтатилди. Бу ҳақда қўмита аъзоси – продюсер Фёдор Поповга таяниб ТАСС хабар берди. 

“Оскар”га номзодлар қўмитаси ишлаётганида мен аъзо эдим. Ҳозир унинг сафи анча қисқарган ва фаолияти тўхтаган”, дейди Попов. 

Попов Россия санкцияларга, рус маданияти, спорти ва бошқа нарсалар таъқиб ва тақиқларга дучор бўлган ҳозирги шароитда Америка Академияси "Оскар" мукофотига номзодликни қўллаш жуда номақбул кўринишини қўшимча қилган. 

Комиссия аъзолари бўлган ТАСС агентлигининг икки суҳбатдоши ҳам Россия фильмларини 2023 йилда “Оскар” мукофотига кўрсатмаслигини тасдиқлади. Россия Федерацияси Миллий кино санъати ва фанлари академияси президиуми матбуот хизмати ТАСС сўровига жавоб бермади. 

Россия Оскар қўмитаси анъанага кўра, сентябрь-октябрь ойларида “Энг яхши чет тилидаги фильм” номинациясида мукофотга муносиб бўлиши мумкин бўлган мамлакат фильмини номзод қилиб кўрсатар эди. Бу 2022 йилда содир бўлмади. Кейин киноижодкорларнинг фикрлари иккига бўлинди: режиссёрлар Алексей Учитель ва Андрей Кончаловский ТАСС агентлигига Россия сиёсий вазиятга қарамай, ўз фильмини “Оскар”га кўрсатиши кераклигини айтди. Россия Федерацияси Кинематографлар уюшмаси раиси Никита Михалков буни маъносиз деб ҳисоблади. 

2022 йил сентябрь ойида Россия Федерацияси Миллий кино санъати ва фанлари академияси веб-сайтида “Россия кино академияси президиуми 2022 йилда “Оскар” мукофотига маҳаллий фильмни номзод қилиб кўрсатмасликка қарор қилди”, деган хабар пайдо бўлди. Россия “Оскар” қўмитаси аъзоси Павел Чухрайнинг га маълум қилишича, у бу фикрга қўшилиб, қўмита таркибини тарк этади. 

Маълумот учун, қўмита фильмларни Америка кино мукофотлари учун номзод қилиб кўрсатади, кейин эса "қисқа рўйхатлар" тузилади. Россия фильмлари уч марта "Энг яхши чет тилидаги фильтм" номинациясида лауреат бўлди, жумладан, Сергей Бондарчукнинг "Уруш ва тинчлик" (1968), Владимир Меншовнинг "Москва кўз ёшларга ишонмайди" (1981) ва Михалковнинг "Қуёшда куйган" фильми (1994). 96-Оскар тақдирлаш маросими 2024 йил 10 март куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Оскар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг