Путин Швейцарияда. Россия Президенти кортежи қасрга йўл олди (видео)

Олам 14288
image

Хабарингиз бор, яқин соатларда Швейцариянинг Женева шаҳрида Россия ва АҚШ Президентлари ўртасида юзма-юз учрашув бўлиб ўтади. АҚШ Президенти, аллақачон, Швейцарияга етиб келган.

Россия Президенти Владимир Путиннинг самолёти ҳам Женева аэропортига қўниб улгурди. Самолётдан тушиш учун мўлжалланган трап олдида Россия раҳбарини кортеж кутиб турарди. Владимир Путин самолёт қўнганидан бир оз ўтиб, ундан трап орқали тушиб келди ва қора рангли “Aurus” русумидаги автомобилга ўтирди. 

Давлат раҳбари  автомобилга ўтирганидан сўнг, кортеж Ла Гранж қасри томон йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, Путин ва Байден ўртасидаги учрашувга бутун жаҳон ҳамжамияти кўз тикиб турибди, чунки ушбу музокаралар давомида бир қатор глобал масалалар ҳам кун тартибига кўтарилади. Жумладан коронавирус пандемиясига қарши кураш, минтақавий можаролар ҳамда глобал иқлим ўзгариши каби мавзулар муҳокама доирасида бўлиши кутилмоқда.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 402
Рейтинг: 3.1
t
×