Путин Шойгунинг ўринбосарини ишдан олди
Олам
−
24 Сентябрь 2022
12955Россия Президенти Владимир Путин Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-полковник Дмитрий Булгаковни ишдан олди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Армия генерали унвонига эга Булгаков бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилинган. Аммо у қаерда иш бошлаши ҳозирча номаълум. У 2010 йилда Мудофаа вазирининг моддий-техник таъминот бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.
Қайд этиш керакки, бу Украинага қарши уруш бошлангандан Россия мудофаа тизимидаги иккинчи катта ўзгариш бўлди. Бундан олдин Қора денгиз флоти қўмондони адмирал Игорь Осиповни алмаштирилганди. Унинг ўрнига вице-адмирал Виктор Соколов тайинланганди.
Булагковнинг ўрнини Россия Федерацияси Мудофаа назорати миллий маркази раҳбари, генерал-полковник Михаил Мизинцев эгаллади.
“Генерал-полковник Михаил Мизинцев Россия Федерацияси Мудофаа вазирининг Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг моддий-техник таъминоти учун масъул бўлган ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача генерал-полковник М.Мизинцев Россия Федерацияси Мудофаа назорати миллий маркази раҳбари лавозимида ишлаган”, дейилади хабарда.
Михаил Мизинцев 1962 йилда туғилган. 1980 йилда Калинин Суворов ҳарбий билим юртини тамомлаган, 1980-1984 йилларда Киев олий умумқўшин қўмондонлик билим юртининг курсанти бўлган. Шундан сўнг у турли қўшинлар гуруҳлари ва ҳарбий округларда, РФ Қуролли Кучлари Бош штабида, Шимолий Кавказ ва Москва ҳарбий округлари штабларида лавозимларни эгаллаган ва Бош штаб Ҳарбий академиясининг талабаси бўлган. Мизинцев 2014 йил декабрида Россия Федерацияси Миллий мудофаа назорати маркази раҳбари этиб тайинланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь