Путин саратондан даволангани айтилмоқда

Олам

image

Америка разведкаси Россия Президенти Владимир Путин апрель ойида саратон касаллигидан даволангани ҳақида ҳисобот тайёрлади. Бу ҳақда “Newsweek” журнали ҳужжат мазмуни билан таниш бўлган учта манбага таяниб хабар бермоқда.

Ҳисоботда, шунингдек, март ойида Россия Президентининг ҳаётига суиқасд қилингани айтилади (бу ҳақда Украина разведкаси ҳам хабар берган).

“Newsweek” нашрининг ёзишича, бу Оқ уй учун Владимир Путиннинг соғлиғи ҳақида тайёрланаётган тўртинчи ҳисобот (қайси вақт учун эканлиги аниқланмаган). Икки ҳафта олдин тайёрланган аввалги ҳужжатда у (Владимир Путин) “бедаво касал” деб таърифлаган. Янги ҳисоботда, нашрнинг ёзишича, Путиннинг аҳволида ижобий ўзгаришлар қайд этилган.

Маъруза муаллифлари, Россия Президентининг оммавий чиқишларидаги фото ва видео материалларни таҳлил қилишган.

Сўнгги ойларда Владимир Путиннинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ва эҳтимол саратон касаллиги борлиги ҳақидаги миш-мишлар тарқалди. 2022 йил май ойида Путиннинг саратон касаллигига чалингани, хусусан, у билан шахсан ишлаган режиссёр Оливер Стоун томонидан омма олдида тилга олинган эди. “Проект” нашрининг ёзишича, Путинга сафарларда шифокорлар гуруҳи, жумладан, онкологик касалликлар ва қалқонсимон без муаммолари бўйича мутахассислар ҳамроҳлик қилмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров май ойи охирида “ақли жойида бўлган одамлар” Путиннинг “қандайдир касаллик ёки хасталик аломатларини” кўра олмаслигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

847

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг