Путин санкциялар остида қолганларнинг ярасига малҳам бўладиган қонунни имзолади
Олам
−
08 Март 2022
46158Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин санкциялар остидаги фуқаролар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирларни ўз ичига олган қонунни имзолади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинган, у Россия ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган.
Қайд этилишича, мазкур ташаббус мамлакат миллий манфаатларини хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг нодўстона ҳаракатларидан ҳимоя қилишга қаратилган.
“Ҳужжат иқтисодиёт соҳасини қўллаб-қувватлаш механизмларини, шу жумладан Россия Федерацияси қонунчилигида белгиланган рухсатнома бериш ва лицензиялаш тартиб-қоидаларини соддалаштиришни белгилайди, улар давлат ва коммунал эҳтиёжларни қондириш учун товарлар, хизматларни харид қилишда ҳуқуқий режимнинг хусусиятларини тартибга солади”, дейилади хабарда
Эслатиб ўтамиз, бугун, 8 март куни Япония ҳукумати Россияга нисбатан навбатдаги санкциялар пакетини маъқуллади.
7 март куни эса Россия Федерацияси Вазирлар Маҳкамаси Россияга, унинг компаниялари ва фуқароларига нисбатан нодўстона ҳаракатларни амалга оширувчи хорижий давлатлар ва ҳудудлар рўйхатини тасдиқлаган эди.
Рўйхатга АҚШ ва Канада, Европа Иттифоқи давлатлари, Буюк Британия (жумладан, Жерси, Ангилья, Британия Виржиния ороллари, Гибралтар), Украина, Черногория, Швейцария, Албания, Андорра, Исландия, Лихтенштейн, Монако, Норвегия, Сан-Марино, Шимолий Македония, шунингдек, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Микронезия, Янги Зеландия, Сингапур ва Тайвань киритилган.
LiveБарчаси