Путин Ўзбекистонга келади
Жамият
−
14 Июнь 2022
46718Россия Президенти Владимир Путин жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, Путин 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида, 14 октябрда эса Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ (Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги) давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади.
“Куз фаслида кўплаб тадбирлар режалаштирилган. Мана, Шарқий иқтисодий форумимиздан ташқари, сентябрь ойида Самарқандда ШҲТ саммити бўлиб ўтади. Кейин эса 14 октябрда Нур-Султонда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши ўтказилади”, деган Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.
Маълумот учун, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Мазкур саммит Эрон 2021 йил сентябрида ташкилотга тўлақонли иштирокчи сифатида қўшилганидан бери биринчисидир.
Унда ШҲТга аъзо давлатлар, хусусан, Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Покистон, Ҳиндистон ва Эрон. Афғонистон, Мўғулистон ва Беларусь ташкилотда кузатувчи, Туркия эса мулоқот бўйича ҳамкор сифатида иштирок этади.
Саммитда ташкилотга аъзо кўплаб давлатлар билан умумий чегарага эга Афғонистондаги вазият ҳар томонлама муҳокама қилинади ва муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.
LiveБарчаси