Путин сафарбарликдан қочганларга қандай чора кўрилишини айтди

Олам

image

Россияда сафарбарлик эълон қилингандан кейин хорижга кетаётган россияликларнинг харакатига ҳиссиёт билан эмас, балки ҳуқуқий баҳо берилади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин айтиб ўтди.

“Мен ҳиссий эмас, балки ҳуқуқий баҳо беришни афзал кўраман. Ҳар бир аниқ ҳолатда муайян фуқаронинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади”, дейди Президент журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, кимлардир қўрқув туфайли, бошқалари сафарбарликдан қочиш учун, яна кимдир бошқа сабабларга кўра кетган, аммо ҳар бир алоҳида вазиятда у ёки бу фуқарога нисбатан қонун доирасида ҳаракат қилиниши зарур.

Путин бошқача ҳаракат қилиш мумкин эмаслигини таъкидлаган.

Шунингдек, давлат раҳбари айни пайтда бўлинмаларда 33 мингга яқин фуқаро сафарбар қилинганини, 16 минг нафари эса жанговар топшириқларни бажараётганини қўшимча қилиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Россия Президенти Владимир Путин “Сафарбарлик тадбирлари” икки ҳафта ичида якунланишини маълум қилди.

Маълумот учун,  21 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти мамлакатда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, 300 минг киши, биринчи навбатда, жанговар тажрибага эга ва қўшинлар учун зарур бўлган ҳарбий ихтисослиги бўйича резервга чақирилади. Октябрь ойининг бошидаги ҳолатга кўра сафарбарлик доирасида 200 мингдан ортиқ киши армияга чақирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1028

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг