Путин Россиянинг қарзларини тўлашга доир муҳим фармонни имзолади
Олам
−
22 Июнь 2022
19143Россиянинг еврооблигациялар бўйича мажбуриятлари, агар тўловлар рублда амалга оширилса, қарз мажбуриятлари бажарилган деб ҳисобланади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг фармонида сўз боради. Ҳужжат расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган.
Ҳужжат, хусусан, чет эл депозитарийлари билан ишлаш, махсус ҳисобварақларни юритиш, уларга киритилган маблағларни индексация қилиш ва облигациялар бўйича купонлар тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга кўра, евробонд мажбуриятлари бўйича тўлов, рублнинг хорижий валютага нисбатан ўша куни амалда бўлган курси эквивалентида тўланса, бажарилган ҳисобланади.
Путин Вазирлар Маҳкамаси ва Молия вазирлигига 10 кун ичида янги схема бўйича евробонд мажбуриятларига тўлаш учун банкларни аниқлаш ва масаланинг техник томонини ҳал қилишни топширди.
Қайд этиш керакки, АҚШ ва Европа давлатлари ўз банкларига Россиянинг евробондлар бўйича тўловларига хизмат кўрсатишни тақиқлаб қўйган. Америка ҳатто қарз учун тўловларни долларда амалга оширишни ҳам тақиқлади. Бу чекловлар Россияни техник дефолтга учрашига сабаб бўлиши кутилганди. Аммо ҳозирча бундай бўлмади.