Путин Россияни йўқ қилишнинг ягона йўлини айтди 

Олам

image

Россияни мағлуб этиб бўлмайди, уни фақат ичкаридан йўқ қилиш мумкин. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин йиллик матбуот анжуманида маълум қилди.  

BBC рус хизмати мухбири Пётр Козлов Путиндан сўнгги олти ой ичида хорижий ташкилотлар ва ОАВни хорижий агентлар ва экстремистлар деб тан олиниши кескин ошганига нима бўлаётганини сўраган.

“Агар тарих ҳақида гапирадиган бўлсак, мен сизга рақибларимиз асрлар давомида нима ҳақида гапириб келаётганини эслатмоқчиман. Россияни мағлуб этиб бўлмайди, уни фақат ичкаридан йўқ қилиш мумкин. Бу Биринчи жаҳон урушидан кейин ва 1990-йилларда содир бўлган воқеа. Ким буни қилди? Бошқа одамларнинг манфаатларига хизмат қилганлар”, деган Путин. 

Хорижий оммавий ахборот воситаларининг тез ўсиб бораётган реестри ҳақидаги саволга Путин бунда яхшилик кўрмаётганини айтган. 

Шу билан бирга, у Россияда хорижий агентлар фаолиятини тартибга солиш АҚШдагига қараганда “юмшоқроқ” эканини айтган. 

“Агар сиз ўз фаолиятингизни ёпмаган бўлсангиз, сиз жиноий фаолиятга дуч келасиз — беш йилгача қамоқ жазоси. Агар сиз ушбу фаолиятни тўхтатиб, ташкилотингизни ёпган бўлсангиз ҳам, бу сизни жиноий жавобгарликдан озод қилмайди. Беш йил! Биз ишни тўхтатишни талаб қилмаймиз. Улар бундан кейин ҳам ишлашда давом этишлари мумкин. Бизнинг қонунимиз анча либералдир”, деган Президент ва чет эл агенти сифатида тан олинган ташкилотлар молиялаштириш манбаларини ошкор этиши кераклигини таъкидлаган. 

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, “сиёсий фаолиятни тушуниш билан боғлиқ муаммолар мавжуд”. 

“Бизда 74 та ташкилот хорижий агент сифатида тан олинган”, дея қўшимча қилган Президент. 

У Россиядаги хорижий агентларнинг улуши АҚШдаги хорижий агентларнинг улушидан ошмаслигини таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, Путин Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳақорат қилиш ижод эркинлиги ҳисобланмаслигини айтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Путин

Баҳолаганлар

1890

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг