Путин Россиядаги мигрантлар билан боғлиқ муаммо ҳақида гапирди
Олам
−
15 Декабрь 2023
18200Россия Президенти Владимир Путин кеча, 14 декабрь куни Москванинг Гостиний дворида бўлиб ўтган тўғридан-тўғри мулоқотда мигрантлар билан боғлиқ муаммоларга тўхталиб ўтди.
Унга кўра, Путин Россияда 10 миллион мигрант борлигини маълум қилган.
“Бу биз меҳнат бозоридаги муаммоларни Россиянинг туб аҳолиси зарарига ҳал қиламиз, дегани эмас. Бизга малакали ишчи кучи ҳам, паст малакали ишчи кучи ҳам керак. Биз муҳожирлар келаётган мамлакатлардаги ҳамкорлар билан ишлаймиз”, деган у.
Шунингдек, Россия Президенти барча мигрантлар Россия қонунлари ва анъаналарини ҳурмат қилиши кераклигини таъкидлаган. Шу билан бирга, у айрим мактабларда маҳаллий аҳолидан кўра мигрант болалар кўплиги, шунинг учун бу масалаларни олдиндан ҳал қилиш зарурлигини айтиб:
"Бизга бу муаммони тўлақонли кўриб чиқадиган ва ҳар бир жиҳатдан тезкор ечим топадиган махсус орган керак. Бу жуда кўп иш, лекин мен барча йўналиш ва даражадаги ҳокимият вакилларининг эътиборини бунга қаратмоқчиман: биринчи навбатда, биз маҳаллий аҳоли манфаатларини ҳисобга олишимиз керак", деган.
Путин "мигрантлар келаётган мамлакатларда" рус тили мактаблари, Россия университетларининг филиаллари очилаётганини қўшимча қилган.
"Улар биздан ўқитувчиларни юборишимизни, бу дастурларни кенгайтиришимизни, дарслик жўнатишимизни талаб қилишмоқда", деган Россия етакчиси.
LiveБарчаси