Путин Россияда ичкиликбозлик муаммосини ҳал қилиш йўлини айтди
Олам
−
22 Октябрь 2022
18421Кеча, 21 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Магадан вилояти губернатори Сергей Носов билан муҳокама вақтида ҳудуддаги ичкиликбозлик даражаси юқори эканлигига эътибор қаратди. Унинг фикрича, бу муаммо вужудга келишига ижтимоий инфратузилмаларнинг ривожланмагани сабаб бўлган.
“Бунга тақиқлар эмас, халқда ўз-ўзини ривожлантириш имкониятларининг мавжудлиги ёрдам беради. Одамлар бирор нарса билан шуғулланиши керак. Улар ўзлари қизиққан ишни қилиши, севимли машғулотларини бажариши лозим. Бу аввало жаҳон, қолаверса Россия тажрибаси. Умуман олганда, бу борада мамлакат бўйича яхши натижаларга эришмоқдамиз”, деган у.
Владимир Путин нафақат таълим ва тиббиёт ҳақида гапираётгани, балки, маданият масканлар ва спорт иншоотларини яратишга кўпроқ эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб, Магадан губернаторидан бу масалага алоҳида эътибор қаратишни сўраган.
Маълумот ўрнида, Путин август ойида Владимирская вилояти губернатори Александр Авдеев билан мулоқот вақтида ҳам ичкиликбозлик муаммосини кўтариб, “Муаммога тақиқлар билан эмас, соғлом-турмуш тарзи тарғиботи билан курашиш керак”, эканини айтган. Киров вилояти губернатори Александр Соколов билан суҳбат вақтида эса кам даромад ва бошқа муаммолар аҳоли ўртасида ичкиликбозликнинг ошишига олиб келишини таъкидлаб, “муаммоларни гилам остига яшириб, бўёққа бўямасдан”, долзарб масалалар билан шуғулланишга чақирган.
LiveБарчаси