Путин “Россия-Марказий Осиё” форматидаги илк саммитга катта умид боғлаяпти
Олам
−
07 Октябрь 2022
10004Россия Президенти Владимир Путин бугун, 7 октябрь куни бўлиб ўтган Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг норасмий саммитида давлат раҳбарларининг “Россия-Марказий Осиё” форматидаги биринчи учрашувига тайёргарликни муҳокама қилишни таклиф қилди.
“Муҳокама мавзуси келаси ҳафта Остонада бўлиб ўтадиган “Россия-Марказий Осиё” форматидаги илк саммитга тайёргарлик кўришдир”, дейди Путин.
ТАССнинг ёзишича, жорий йилда Ҳамдўстликка раислик қилувчи Қозоғистон пойтахтида 12-14 октябрь кунлари МДҲ саммитлари, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашлар, шунингдек, давлат раҳбарларининг “Россия – Марказий Осиё” форматидаги учрашуви бўлиб ўтади.
“Бизда ҳақиқатан ҳам жуда кўп масалалар бор, биз ҳозиргача учрашдик, баъзиларини муҳокама қилишни бошладик, уларнинг барчаси бизни иқтисодий ва ижтимоий соҳада, халқаро-ҳуқуқий жиҳатдан жиддий қизиқтирмоқда. Бугун фойдали учрашув ўтказамиз”, деган Путин ҳамкасбларига.
У МДҲ давлатлари раҳбарларига “таклифга жавоб бериб, Санкт-Петербургга келгани” учун миннатдорлик билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь