Путин Россия Хавфсизлик кенгаши таркибини 35 кишига кенгайтирди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Россия Хавфсизлик кенгаши аъзолари сонини 35 кишига етказди. Тегишли фармон кеча, 30 сентябрь, куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий сайтида эълон қилинди.

Хавфсизлик кенгашининг янги аъзолари Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Денис Мантуров ва Путиннинг собиқ қўриқчиси, энди эса унинг ёрдамчиси ва Россия Федерацияси Давлат кенгаши котиби Алексей Дюмин бўлди.

Бундан ташқари, Хавфсизлик кенгаши таркибига Президентнинг Махсус дастурлар бош бошқармаси бошлиғи Александр Линец, шунингдек, Федерал тиббий-биология агентлиги раҳбари, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова кирди.

Шу билан бирга, сентябрь ойида Федерация Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган “Ягона Россия” партияси бош котиби вазифасини бажарувчи Владимир Якушев Хавфсизлик Кенгаши таркибидан чиқарилди.

Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгашининг раиси – Владимир Путин, унинг ўринбосари – Дмитрий Медведев.

Органнинг вазифаларига миллий хавфсизликни таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва унинг амалга оширилишини назорат қилиш киради. Кенгашнинг доимий аъзолари таркибига асосий ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимият раҳбарлари киради.

2024 йилнинг май ойидан бери Россиянинг собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу Хавфсизлик кенгаши котиби сифатида ишлаб келмоқда. Ундан аввалги котиб Николай Патрушев эса Путиннинг ёрдамчиси лавозимига тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Хавфсизлик Кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made