Путин Россия газ қувурларини ким портлатганини айтди
Олам
−
30 Сентябрь 2022
53339Бугун, 30 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин босиб олинган Украина ҳудудларини аннексия қилиш ҳақидаги нутқида “англо-сакслар”ни “Шимолий оқим” газ қувурларида портлашлар уюштирганликда айблади. Бу ҳақда “Meduza” нашри хабар берди.
“Англо-сакслар учун санкциялар етарли эмас. Улар Болтиқ денгизи туби бўйлаб ўтадиган “Шимолий оқим” халқаро газ қувурларида портлашлар уюштириш орқали ақлбовар қилмайдиган саботаж қилишди. Улар умумевропа энергетика инфратузилмасини йўқ қилишга киришдилар. Бундан ким фойда кўрди? Бу албатта ҳаммага аён”, деган Россия Президенти.
Аввалроқ Россиядан газ етказиб беришнинг қисқариши туфайли ЕИ АҚШдан суюлтирилган газ импорт қилаётгани маълум бўлганди. Нашр шу фактдан келиб чиқиб, Путин нутқида “англо-сакслар” деганда биринчи навбатда АҚШни назарда тутганига ишора қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 сентябрь куни бир неча соат ичида “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2”га қувурида тўртта газ сизиш нуқтаси аниқланди. Улардан биринчиси Даниянинг Борнхольм ороли яқинидаги “Шимолий оқим-2”да аниқланган. Кейин “Шимолий оқим”да иккита сизиш қайд этилди. Дания энергетика агентлиги денгизга катта миқдорда газ тушгани ҳақида хабар берди. Сўнгги тўртинчи сизиш нуқтаси Швеция ҳудудида топилди. Самолётлар ва кемаларнинг ҳодиса содир бўлган жойга беш денгиз милидан яқинроқ келиши тақиқланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь