Путин режими биз ўйлагандан тезроқ барбод бўлади – Кара Мурза
Олам
−
29 Апрель 2023
13074Россияда 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган таниқли россиялик мухолифатчи Владимир Кара-Мурза Путин режимининг яқин орада якунига етишга ишонч билдирди. Бу ҳақда у бугун, 29 апрель куни “Собеседник” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Мамлакатимиз устидан зулмат тарқалиб кетишига шубҳам йўқ. Ва бу бугунги кунда қотиллик учун эмас, балки ўз сўзлари учун узоқроқ қамоқ жазосига ҳукм қилинган одамларга туюлиши мумкин бўлганидан анча тезроқ содир бўлади. Тарихчига ишонинг”, дейди мухолифатчи.
Суд ҳукмидан кейин ўзининг биринчи интервьюсида Кара-Мурза Россияда ҳам, бутун дунёда ҳам жуда кўп одамларнинг қўллаб-қувватлаши ва бирдамлигини ҳис қилганини айтган ва бу ёрдам учун миннатдорлик билдирган.
“Мен ўз ҳукмимни бир йил аввал, 2022 йилнинг апрель ойида қора кийим ва қора ниқоб кийган одамларни машинам ортидан югураётганини кўрганимдаёқ билардим. Ҳозир мамлакатимизда сукут сақламасликнинг нархи шундай. Шундай экан, бу “суд”нинг натижаси олдиндан маълум эди. Аммо тан олишим керакки, бунинг қандай кечганлиги мени ҳайратда қолдирди. Сиёсий жараёнларда биз 1970 йилларга эмас, балки 1930 йилларга қайтдик”, дейди қамоқдаги мухолифатчи.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, унга “Магницкий қонунлари”ни тарғиб қилишдаги фаол иштироки учун “ошкора сталинча ҳукм” чиқарилган, бунинг асосида Ғарб давлатлари қонунбузарларга қарши шахсий ва молиявий санкциялар қўйган.
“Шунинг учун мени икки марта заҳарлашди. Бу уларнинг ўзлари нимадан кўпроқ қўрқишларини кўрсатади”, дея таъкидлайди Кара-Мурза.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойи ўрталарида мухолифатчи сиёсатчи, тарихчи ва журналист Владимир Кара-Мурза қаттиқ режимдаги колонияда 25 йилга ҳукм қилинган эди. Москва шаҳар суди уни давлатга хиёнат қилиш, рус армияси ҳақида туҳмат тарқатиш ва номақбул ташкилот билан ҳамкорлик қилишда айбдор деб топди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь