Путин Рамзан Қодировнинг рафиқасини мукофотлади
Олам
−
15 Ноябрь 2022
7464Россия Президенти Владимир Путин илк бор “Қаҳрамон она” фахрий унвони билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Мукофотланганлар орасида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг рафиқаси Медни Қодирова ҳам бор.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, мукофотланган орасида 14 фарзандни тарбиялаб келаётгаан Медни Қодирова ва Ямало-Ненец автоном округида 10 фарзандни тарбиялаб келаётган Ольга Дехтяренко бор.
Давлат раҳбари 2022 йил 15 августда янги олий унвон – “Қаҳрамон она” унвонини жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Шундай қилиб, СССРда мавжуд бўлган анъана қайта тикланди.
Бу унвон 10 ва ундан ортиқ бола туғган ва тарбиялаган аёлларга берилади.
"Қаҳрамон она" унвони Совет Иттифоқининг энг юқори даражаси бўлиб, болалар туғилиши ва тарбиясидаги хизматлари учун аёлларга берилар эди. Эътиборлиси, бу унвон миллионлаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган Иккинчи жаҳон уруши йилларида таъсис этилган. Фронтларда ҳалок бўлган эркакларнинг аксарияти ёшлар ва ўрта ёшлилар эди. Мамлакат аҳолиси сезиларли даражада камайди. “Қаҳрамон она” унвони ва шу номдаги орденнинг киритилиши мамлакатга ўша даврда ёшлар, коммунизм қурувчиларининг янги авлоди нақадар зарур эканлигини кўрсатди.
"Қаҳрамон она" фахрий унвони биринчи марта СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1944 йил 27 октябрдаги Фармони билан берилган. Мазкур Фармон билан “Қаҳрамон она” унвони билан тақдирланган ўн тўрт нафар аёл орасида 1-сонли “Қаҳрамон она” ордени ва СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1-сонли дипломи 12 болани тарбиялаган Москва вилояти, Мамонтовка қишлоғидан резидент Алексахина Анна Савельевна тақдирланди. Мукофот унга 1944 йил 1 ноябрда Кремлда топширилган.
СССР тарихида охирги марта "Қаҳрамон она" унвонини бериш СССР Президентининг 1991 йил 14 ноябрдаги фармонига мувофиқ амалга оширилди.
1995 йил 1 январь ҳолатига кўра, 431 мингга яқин аёл “Қаҳрамон она” ордени билан тақдирланган.
LiveБарчаси