Путин Раисийга ҳамдардлик билдирди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Эрон Президенти Иброҳим Раисийга Шероздаги теракт оқибатлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Ҳамдардлик мактуби матни бугун, 27  октябрь куни Кремль сайтида чоп этилди. 

"Илтимос, Шерозда содир этилган террорчилик ҳаракатининг фожиали оқибатлари муносабати билан самимий ҳамдардлигимни қабул қилинг. Диний зиёратгоҳ деворлари ичида тинч аҳоли, жумладан, болалар ва аёлларнинг ўлдирилишидан кўра беҳаёроқ жиноятни тасаввур қилиш қийин. Терроризм нафақат қонунлар, балки инсоний ахлоқ нормаларини ҳам бузаётганига яна бир бор гувоҳ бўлдик”, дейилади телеграммада. 

Россия давлати раҳбари, шунингдек, Москва Теҳрон билан терроризмга қарши кураш йўналишида ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлаган. 

Россия Федерацияси Президенти ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзларини етказишни, шунингдек, барча ярадорларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 октябрь куни номаълум уч киши Эроннинг Форс вилоятида жойлашган Шероз шаҳридаги Чоҳ-Черах мақбарасида ўт очди. Ҳуқуқ-тартибот кучлари икки жангарини қўлга олишга муваффақ бўлди, учинчисини қидириш ишлари давом этмоқда. Охирги маълумотларга кўра, ҳужум қурбонлари сони 15 кишига етган, 40 киши яраланган. “Reuters” агентлигига кўра,  ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Владимир Путин

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг