Раҳмон бир пиёла чой устида Путин билан халқаро масалаларни гаплашди (видео)
Олам
−
22 Ноябрь 2023
7112Россия Президенти Владимир Путин ва Тожикистон етакчиси Имомали Раҳмон бугун, 22 ноябрь куни суҳбатни норасмий нонушта чоғида давом эттирди.
Президентлар нонуштада галстуксиз пайдо бўлди. Стол блинчик, сариёғ, зайтун мойи, сабзавот ва мевалар, асал, резаворлар, ширинликлар ҳамда шарбатлар билан безатилган.
Имомали Раҳмоннинг матбуот хизмати эълон қилган хабарга кўра, норасмий нонуштада етакчилар халқаро ва минтақавий кун тартибини, шунингдек, бир кун аввал ўтказилган расмий музокаралар натижаларини муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, Раҳмон кеча, 21 ноябрь куни Россияга ташриф билан борган, шу куни Кремлда Россия-Тожикистон музокаралари дастлаб яккама-якка, кейин эса кенгайтирилган таркибда бўлиб ўтди. Учрашув якунлари бўйича саккизта ҳужжат имзоланди, Путин ва Раҳмон ОАВ учун баёнот берди. Раҳмон Путинни Тожикистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.
Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, кечки пайт икки давлат раҳбарлари норасмий кечки овқатда мулоқотни давом эттирган.
LiveБарчаси