Путин президентликдан кетгач нима иш қилишини айтди

Олам 16149
image

Россия Президенти Владимир Путин истеъфога чиққанидан кейин ишлаш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаётганини ва “печка устида ўтиришни” режалаштираётганини айтиб ҳазиллашди.

Бугун, 30 июнь куни “Президент билан тўғридан-тўғри алоқа” лойиҳасида Владимир Владимирович лавозимидан кетганидан сўнг, қаерда ишлашни режалаштиряпти, деган савол янгради. Ушбу саволга Президент Путин ҳазил аралаш қуйидагича жавоб қайтарди:

“Нима учун истеъфога чиққандан кейин ишлаш керак. Печка устида ўтираман”.

Шу билан бирга, Владимир Путин Россия давлати раҳбари сифатида унинг асосий ютуғи ҳали олдинда эканини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида, Путин 1999 йилдан бери Россияга раҳбарлик қилиб келади. Биргина Дмитрий Медведевнинг 2008-2012–йиллардаги президентлик даврини ҳисобга олмаса (ҳисобга киритмаслик учун эса сабаб бор, чунки ўша пайтда Путин мамлакат Бош вазири лавозимида ишлаган) қарийб 22 йилдан бери иқтидорда.

Ҳатто, Сталин ҳам СССРга 18 йил раҳбарлик қилган. Путиннинг президентлик муддати тугашига эса яна 2 йил бор. Лекин бу ҳам унинг пенсияга чиқишини англатмайди. Чунки Россия Федерацияси Конституцияси унга 2036 йилга қадар мамлакат Президенти бўлиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин “Президент билан тўғридан-тўғри алоқа” лойиҳасида вақти келганда Россияни ким бошқаришини айтишини маълум қилганди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 784
Рейтинг: 2.9
t
×