Путин президентликдан кетгач, нима қилиши мумкинлигини айтди

Олам 16100
image

Россия Президенти Владимир Путин давлат раҳбари лавозимидан кетгач, виночилик билан шуғулланиши мумкин. Бу ҳақда у талабалар билан учрашув вақтида айтиб ўтди.

Путиннинг айтишича, у бизнесга қизиқмайди. Уни виночилик қизиқтириб қўйган. Бироқ бизнес сифатида эмас, фаолияти ўлароқ.

“Мана бу жуда яхши, олижаноб фаолият. Бизнес эмас, фаолият сифатида мен қачондир бу билан шуғулланган бўлардим”, деган Путин.

У шунингдек, ҳуқуқ соҳасида маслаҳатчи бўлиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтди. Путин ҳозирда маслаҳатчиси бўлган Борис Титов билан ишлаши мумкин.

“Менинг маслаҳатчим бор – Борис Титов, “Абрау-Дюрсо” компанияси эгаси. У ҳозир менинг маслаҳатчим. Қачонки ишни тугатсам, балки мен унга маслаҳатчи бўлиб борарман. Бизнесмен сифатида эмас, мутахассисдек, ҳеч бўлмаганда ҳуқуқ соҳасида”, дея қўшимча қилган Путин.

Путиннинг сўзларига кўра, бизнес уни ҳеч қачон қизиқтирмаган. Аммр у тадбиркорликни олижаноб иш деб билади. Чунки шу орқали иш ўринлари кўпаяди, иқтисодиёт ривожланади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 895
Рейтинг: 2.9
t
×