Путин постсовет маконидаги АҚШ лабораторияларининг мақсадини айтди

Олам

image
Путин МДҲни КХШТ кузатувчисига айлантирмоқчи north_east

Путин МДҲни КХШТ кузатувчисига айлантирмоқчи

Америка Қўшма Штатларининг постсовет ҳудудидаги биолабораторияларининг мақсади биологик материаллар тўплаш ва вирусларнинг тарқалиш хусусиятларини ўрганишдир. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 16 май куни бўлиб ўтган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг саммитида маълум қилди.

Унга кўра, Россия узоқ вақтдан бери АҚШнинг постсовет ҳудудидаги ҳарбий биологик фаоллиги ҳақида огоҳлантириб келган.

“Биз узоқ вақтдан бери АҚШнинг постсовет ҳудудидаги ҳарбий биологик фаоллиги ҳақида огоҳлантириб келганмиз. Маълумки, Пентагон бизнинг умумий минтақамизда ўнлаб ихтисослаштирилган биологик лаборатория ва марказларни ташкил этган. Ва улар ўз фаолиятини бошлаган мамлакатлар аҳолисига амалий тиббий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланмайди. Уларнинг асосий вазифаси биологик материалларни тўплаш ва ўз мақсадлари учун вируслар ҳамда хавфли касалликлар тарқалиш хусусиятларини ўрганишдан иборат”, дейди у.

Маълумот учун, март ойи охирида Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг 14 та аҳоли пунктида 30 та биологик лаборатория белгиланган харитани кўрсатди. Агентлик улар тўлиқ миқёсдаги ҳарбий биологик тадбирларда қатнашган деб тахмин қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

595

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг