Путин Польша-Беларусь чегарасидаги инқирозга муносабат билдирди

Олам

image

Европа давлатларининг ҳуқуқ-тартибот идоралари ва махсус хизматлари миграция инқирози масаласида мигрантлар ЕИга кирмоқчи бўлаётган давлатлар, жумладан Беларусь билан ишлашлари керак. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин таъкидлади.  

“Агар қонун бузилиш ҳолатлари бўлса, бу давлатларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари ва махсус хизматлари шу гуруҳларда ишласин. Улар мигрантлар Европага киришга уринаётган давлатлар билан, жумладан, Беларусь билан ҳамкорликда ишласин, албатта”, деган Путин “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида. 

Польша хизматлари маълумотларига кўра, ҳозирда Беларусда 15 минггача муҳожир бўлиши мумкин, улардан 2-4 минг нафари Польша чегаралари яқинида тўпланган. 

2021 йилда Польша чегарачилари Польша-Беларусь чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга 33 мингга яқин уринишнинг олдини олди. 

8 ноябрь куни вазият кескинлашди — бир неча минг муҳожир чегарага яқинлашди ва вақти-вақти билан катта гуруҳлар бўлиб тўсиқларни бузиб, Польшага киришга ҳаракат қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Польша Беларусь

Баҳолаганлар

217

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг